$
 11830.87
16.82
€
 13450.52
-31.67
₽
 139.27
-0.66
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда сотиладиган Volkswagen автомобиллари нархлари эълон қилинди

Ўзбекистонда сотиладиган Volkswagen автомобиллари нархлари эълон қилинди Volkswagen Caddy

Бугун, 2020 йил 27 июл куни Германиянинг Volkswagen автомобил концерни Ўзбекистонда сотувга чиқариладиган 3 хил намунадаги Volkswagen Caddy автомобилларининг онлайн тақдимотини ўтказди. Жиззах автомобил заводида ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган автомобилларнинг нархлари қуйидагича:

Volkswagen Caddy - Kasten (юк ташишга мослашган) — 172 млн. 100 минг сўм.

Volkswagen Caddy – Kombi (юк ва йўловчи ташишга мослашган) — 190 млн. сўм

Volkswagen Caddy – Trendline (фақат йўловчи ташишга мўлжалланган) — 221 млн. 900 минг сўм.

Компания вакилларининг маълум қилишича, тез орада пойтахтдан ташқари Қўқон ва Жиззах шаҳарларида ҳам дилерлик марказлари очилади. 

Теги :
Avto