$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Коронавирусга қарши дорилар рўйхати яна ўзгарди

Коронавирусга қарши дорилар рўйхати яна ўзгарди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланиладиган дорилар рўйхатига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақида ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги тегишли қарори билан, 2020 йилнинг 1 октябрига қадар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ҳамда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхати тасдиқланган эди.

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан бу рўйхатга Экспресс тест SARS-CoV-2 Antibody Test (Express-test) тиббиёт буюми ҳамда бошқа дори воситалари киритилиб, бегиланган тартиб, 2021 йилнинг 1 мартига қадар узайтирилмоқда.

Теги :
Jamiyat