$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

COVID-19 га қарши дорилар рўйхатига ўзгартириш киритилди

COVID-19 га қарши дорилар рўйхатига ўзгартириш киритилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати кенгайтирилиб, унга яна 5 турдаги тиббиёт буюмлари қўшилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига ҳам тегишли ўзгаришлар киритилди.

COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари рўйхатидан, жумладан, умифеновир, меглюмина акридонацетат, ритонавир, циклоферон каби дори воситалари чиқарилиб, рўйхатга колхицин, нистатин, флуконазол каби дори воситалари киритилди.

Шунингдек, эндиликда қуйидаги тиббиёт буюмлари ҳам давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан импорт қилиниши мумкин:

— инфузион ва шрпиц насослари учун крайник, шприцлар ва магистрал узайтиргич линиялар;

— МСКТ учун шприц-колба ва магистрал узайтиргич линиялар;

— кислород баллонлари, ёстиқчалари, бутловчи ва сарф материаллари;

— музлатилган қон ва плазмани эритиш учун аппарат;

— кислород клапанлари ва кислород регуляторлари (редукторлари) намлагич бутилкалари билан бирга.

Теги :
Jamiyat