$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Гапирилмайдиган мавзу ҳақида гаплар: “бокиралик” қанчалик муҳим?

bokiralik

Бокиралик…Қизлик пардаси… Бу сўзларни ўқишингиз билан кўзингиз ола-кула бўлиб кетгандир-а? Негаки, жамиятимизда бу мавзу табу ҳисобланади, гапирилмайди,муҳокама қилинмайди. Қизлик пардаси ўзи нима эканлиги, ҳар доим ҳам “биринчи кеча”да қон чиқавермаслиги, эластиклиги ёки туғма йўқ бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларимиз ҳам ўзига яраша, бироқ қатъий талаб, қиз бола бокира бўлиши шарт! Акс ҳолда у қиз иффатсиз, енгилтабиат.

Бокиралик — ижтимоий қадрият(ми?)

Бу қатъий, шавқатсиз жамият “норма”си қизлар (фақатгина) тарбиясида муҳим роль ўйнайди, албатта. Ўз дини, эътиқодига мустаҳкам, оилада яхши тарбия кўрган қизларни истисно қилиб, айтамизки, кимнидир иймон, ҳаё эмас, ҳеч йўқ тўйдан кейин шарманда бўлиш қўрқуви жинсий муносабатлардан тийиб туради. 

Аммо…лекин…бироқ… Айнан шунинг ортидан жинсий тажоввузга учраган неча аёл ўз жонига қасд қилган, неча-нечаси чимилдиқдан ҳайдалган. Тилимизга “бокиралик бизнеси” деган термин кириб келганига анча бўлди, “тиктириш” ҳам бегона эмас. Хуллас гапириш мумкин бўлмайдиган, лекин гапириладиган муаммоларданда долзарб ҳисобланадиган “бокиралик” бугун ижтимоий тармоқларда кун мавзусига айланган.

Ижтимоий сўровнома

Twitterda бир қиз фойдаланувчи томонидан йигитлар учун сўровнома жойланган:

“Йигитлар, самимий сўровнома: Ижтимоий (урф-одат, дин, амма-хола, ўртоқларинг ва ҳ.к) босим бўлмаса, жуфтингларни “бокира” бўлиши ўзинглар учун фарқ қиладими? Босим туфайлигина оқим биланн сузиш улуши қанчалигини билиш самимий қизиқ ман учун”.

Ушбу “табу” савол кўпчиликнинг ғашига теккан бўлса, кўпчилик асосли, жўяли жавоб берган. Бизга эса жамиятимизда ўзгармас қонуниятга айланган ушбу мавзуга ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг муносабати қизиқ туюлди. Кимдир вазиятга қараб, бу муҳим ёки муҳим бўлмай қолади деса, кимдир қатъий талаб тарафдори. Ва кутилганидек сўровнома эгасининг шахсиятига нисбатан ҳурматсизликлар ҳам йўқ эмас. Қуйида уларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз:

▪️ Бокираликни қандай усулда йўқотганлигига боғлиқ. Агар турмушга чиқиб, эри билан ажрашган, ёки эри вафот этган аёлни севиб қолсам, умуман фарқи йўқ бокиралигини.

▪️ 1. Агар оила қуриб ажрашиб чиққан аёл бўлса қабул қила оламан.

2. Никоҳсиз/закссиз ким(лар) биландир ётиб юрган бўлса, қабул қила олмайман.

3. Танлаган/оила қурган инсоним ҳатто ўзиям билмайдиган сабаб билан пардасиз чиқса, пардани аҳамияти йўқ.

▪️ Муҳим. Унчали глобал даражада бўлмасаям лекин муҳим. Кимнидур тагидан чиқган қизга уйланолмиман.

▪️ Урф-одат, амма -холаларни гапини умуман қизиғи йўқ. Динда фақат бокираларга уйланинг деган жойи йўқ. Агар аёлнинг иккинчи турмуши бўлса, қабул қилса бўлади. Биринчи турмуш бўлса, бокиралик мухим.

▪️Сизга савол фохишалар билан ўралашиб юрган йигитга турмушга чиқармидиз? Агар жавобингиз ҳа бўлса, сизларни иккинчи ҳотинга қарши чиқишлариздан мантиқ борми? Агар жавобингиз йўқ бўлса, нега бокираликни муҳим деб ҳисобламайсиз?

▪️ Ўртада шаръий ва қонуний никоҳ бўлиб, кейинчалик ажрашган бўлса ва уйланмоқчи бўлган қизимнинг ўзига алоқаси бўлмаган ҳолда пардаси йўқ бўлса, бундай ҳолатда бокиралик мен учун муҳим эмас. 

▪️ Қиз бола тўйгача бокиралигини олдириб қўйишининг 2 сабаби бор: 1-кимгадир ишониб алданиб қолган, 2-ўзини нафси устунлик қилган.Иккала холат ҳам ёмон. Бир марта алданган қиз, яна алданиб қолмайдими? Ёки нафси устун келган қизни нафси яна устун келмайдими?

▪️ Маҳаллий қадриятлар: иймон, инсоф, одамгарчилик каби қизларнинг бокиралиги ҳам ўта МУҲИМДИР! Битта қизни бир “ифлос” алдаб кетиши ортидан бошқа “яхшилар” бокираларга уйланиш танловидан маҳрум бўлмаслиги керак. Яъни “БОКИРА БЎЛМАСЛИК” тарғиботи халққа душмаликдир!

▪️ Бокир бўлганимда бу мухум деган бўлар эдим. Муҳим деб билганим: турмушдан кейинги хиёнатга йўл қўймаслик. Ва шу ўринда қизларга маслаҳат! Фокусни йигитнинг келажагига қаратишларини илтимос қилган бўлардим

▪️ Йигитни ўзи бокир(девственник) бўлсагина қиздан бокираликни талаб қилиши тўғри ёки бунга хақли.

Фикрлардан айтиш мумкинки, жамиятда ўзига хос ахлоқий меъёр ўлароқ қабул қилинган маъсумалик тушунчаси умуминсоний қарашлар билан катта жарлик орасида бўлинган. Сиз эса, ўзингиз муҳим деб билган қарашларга амал қилишингиз мумкин.

Теги :
Jamiyat