Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ўзбекистондаги диний эркинлик ҳолати қандай?

Диний эркинлик борасида ижобий ўзгаришлар амалга оширилмаган мамлакатлар “Махсус кузатувдаги мамлакатлар” рўйхатига киритилади.

1 daqiqa o‘qiladi

Ўзбекистондаги диний эркинлик ҳолати қандай?

Ўзбекистон "Махсус кузатувдаги мамлакатлар" рўйхатига киритилмаган. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.

Халқаро диний эркинлик

Унга кўра, АҚШ давлат департаменти томонидан ҳар йили “Халқаро диний эркинлик” тўғрисидаги қонунга дунё мамлакатларининг қай даражада амал қилиб бораётгани мониторинг қилиб борилади. 

Махсус кузатувдаги мамлакатлар

Диний эркинлик борасида ижобий ўзгаришлар амалга оширилмаган мамлакатлар “Махсус кузатувдаги мамлакатлар” рўйхатига киритилади. 

Ўзбекистон мазкур рўйхатдан 2020 йилда чиқарилган. 

Жорий йилнинг 4 январь куни, АҚШ Давлат департаментининг расмий сайтида ўтган 2023 йил натижаларига кўра эълон қилинган расмий баёнотда Ўзбекистон “Махсус кузатувдаги мамлакатлар” рўйхатига киритилмаган.