700 га яқин ўзбекистонлик Қозон шаҳридан автобусларда олиб келиняпти
15 та автобусдан иборат илк карвон Самара вилоятида тўпланиб қолган ўзбекистонликларни олиб келиш учун жўнатилган эди.
1 daqiqa o‘qiladi

Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган мамлакатимиз фуқароларини Ватанга қайтариш жараёни давом этмоқда, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Қайд этилишича, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 26 сентябрь куни навбатдаги 15 та автобусдан иборат карвон Россия Федерацияси ҳудудидан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш мақсадида йўлга чиққан эди. Ҳозирда ушбу автобуслар Қозон шаҳридан 700 га яқин ватандошни олиб қайтмоқда. Режага мувофиқ автобуслар карвони эртага Ўзбекистонга кириб келиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 23 сентябрь куни 15 та автобусдан иборат илк карвон Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган ўзбекистонликларни олиб келиш учун жўнатилган ва 27 сентябрь куни 750 нафар ўзбекистонлик олиб келган эди.



