$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Россия вакцинаси илк бор муомалага чиқарилди

Россия вакцинаси илк бор муомалага чиқарилди

Россияда рўйхатдан ўтказилган «Спутник V» вакцинаси илк бор фуқаролар учун муомалага чиқарилди. Бу ҳақида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб ТАСС хабар берди.

Тез орада мазкур препаратни Россия ҳудудларига етказиб берилади.

Маълум бўлишича, COVID-19 га қарши Гам-Ковид-Вак (Спутник V) вакцинаси Росздравнадзор лабораторияларида керакли сифат синовларидан ўтган ва фуқароларда оммавий қўллаш учун илк бор муомалага чиқарилган.

Вакцинанинг ушбу босқичдаги фуқаролик муомаласи тушунчаси вакцина аҳолининг кўпроқ хавф остида бўлган гуруҳлари — ўқитувчилар ва шифокорларда қўллашнини англатади. Бу рўйхатдан ўтгандан кейинги клиник синовлар билан бир вақтда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 11 август куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мамлакатда жаҳонда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина рўйхатдан ўтказилганини эълон қилганди.