$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Давактив агентлиги томонидан Сингапурда “Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш дастури" тўғрисида Тақдимот ўтказилди

Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш дастури

Унда, Мувофиқлашган ҳаракатни таъминлаш Департаменти бошлиғи Шохруҳ Оҳунов тақдимот билан иштирок этиб, 200 дан ортиқ Сингапур ишбилармон соҳа вакилларига Ўзбекистонда хусусийлаштириш соҳасида эришилган натижаларкелгусидаги режалар, жумладан, савдога чиқарилиши белгиланган давлат активлари ва ушбу савдо жараёнларида иштирок этиш тартиблари тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, хусусийлаштириладиган йирик давлат корхоналари бўйича инвестиция тизерлари тарқатилди.

Шу билан бирга, кўтаринки руҳда ўтган форум давомида Давактив агентлиги директори Акмалхон Ортиков Сингапурнинг 50 дан ортиқ бизнес вакиллари билан тўғридан-тўғри G2B учрашувларини ўтказди. Учрашув давомида мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилаётган шароитлар юзасидан тушунтириш берилиб, бизнес вакилларини Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларида фаол қатнашишга таклиф этилди. Бунда, мисол тариқасида Сингапурнинг "Indorama Corporation Ltd." компаниясининг мамлакатимизда олиб борилаётган хусусийлаштириш жараёнида муваффақиятли иштироки алоҳида таъкидланди. Шунингдек, тадбир қатнашчилари ва ОАВ вакиллари томонидан берилган бир қатор саволларга батафсил жавоблар берилди.

  Реклама хукуки асосида