Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ўзбекистон яшил инновациялар соҳасидаги ислоҳотларни амалиётга жорий этишда минтақадаги етакчи давлатлардан бири саналади

Бугун “InnoWeek.uz” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида “Барқарор ривожланиш учун яшил инновациялар” мавзусидаги панель муҳокамаси бўлиб ўтди.

1 daqiqa o‘qiladi

Ўзбекистон яшил инновациялар соҳасидаги ислоҳотларни амалиётга жорий этишда минтақадаги етакчи давлатлардан бири саналади

Панел муҳокамасида Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Борий Алиханов, Президент маслаҳатчиси Одил Абдурахманов, Бутун жаҳон ташкилоти бош директори Дарен Танг (видеомурожаат), Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва бошқа хорижлик экспертлар иштирок этди. Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдад Амреэв, Муҳаммад бин Рашид номидаги Ҳукумат инновациялари маркази раҳбари ҳамда Германия Шарқий Бизнес Ассоциацияси Бошқарувчи директори Майкл Хармслар видеомурожаат йўллашди. 


Ўзбекистон ҳам мазкур соҳадаги ислоҳотларни амалиётга жорий этишда минтақадаги етакчи давлатлардан бири саналади. Панель муҳокамасида Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар вакиллари томонидан яратилган ва яратилаётган инновацион технологиялар, альтернатив ва энергия тежамкор маҳсулотлар, яшил инновациялар ҳамда уларнинг дунёдаги экологик муаммоларига ижобий таъсири тўғрисида маълумотлар берилди.