Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ўзбекистон қуролли кучлар рейтингида Қозоғистон ва Озарбойжондан ўзиб кетди

Ўзбекистон қуролли кучлар рейтингида Қозоғистон ва Озарбойжондан ўзиб кетди.

1 daqiqa o‘qiladi

Ўзбекистон қуролли кучлар рейтингида Қозоғистон ва Озарбойжондан ўзиб кетди

Global Firepower 2021 қуролли кучлар халқаро рейтингида Ўзбекистон қуролли кучлар қудрати жиҳатидан 138 мамлакат ичида 51-ўринни эгаллаб, қўшни Қозоғистон (62-ўрин), шунингдек, Озарбойжон (64-ўрин) армиясидан ўзиб кетди.



Рўйхатда кутилганидек АҚШ, Россия ва Хитой етакчилик қилмоқда. Беларусь армияси эса Ўзбекистондан 1 поғона юқорида, 50-ўринда жойлашган.

Собиқ иттифоқ давлатларидан Украина – 25, Туркманистон – 86, Грузия – 92, Қирғизистон – 93, Тожикистон – 99, Арманистон эса 100-ўринни эгаллаган.⠀

Маълумот учун, ушбу рейтингни тузиб чиқишда ҳарбий хизматга яроқли фуқаролар сони, ҳукуматнинг армияга сарфлайдиган маблағлари, ҳаво ва денгиз кучлари каби 50 га яқин омиллар ҳисобга олинади.