Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ўзбек тилидаги барча адабиётлар жамланган мобил илова яратилади

Эндиликда, ўзбек тилидаги барча адабиётлар жамланиб, “Ёшлар учун минг китоб” лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2 daqiqa o‘qiladi

Ўзбек тилидаги барча адабиётлар жамланган мобил илова яратилади

Эндиликда, ўзбек тилидаги барча адабиётлар жамланиб, “Ёшлар учун минг китоб” лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу борада “Ёшлар учун минг китоб” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.


Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жаҳонда машҳур 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилиниб, “Ёшлар учун минг китоб” лойиҳаси амалга оширилади. Китобларни таржима қилиш ва нашр этиш икки босқичда амалга ошириш кўзда тутилган. Биринчи босқичда – Экспертлар кенгаши томонидан ҳар йили китобларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилиб, кейинги босқичда аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун дастлабки рўйхат Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади. Бу орқали эса аҳоли ўртасида талаби юқори бўлган китоблар танлаб олинади. 

Лойиҳада ҳар йили нашр этиладиган китоблар рўйхатининг камида 20 фоиз илмий-оммабоп асарлар бўлиши режалаштирилган. 2023–2024 йилларда дастлабки танланган 50 та китобни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш чоралари кўрилади. Кейин эса бу иш билан боғлиқ давлат харидлари талабгорлар ўртасида энг яхши таклифларни танлаш ҳамда тендер ўтказиш орқали амалга оширилади.


Қувонарлиси шундаки, ўзбек тилидаги асарлар жамланган илова аҳоли фойдаланиши учун мутлақо бепул бўлади.


Кутубхонага бўлган талаблар камаядими?


Ушбу саволга тўхталадиган бўлсак, бу ҳар бир инсони ўзига боғлиқ бўлган масаладир. Бугунги кунда, Ўзбекистонда китоб таржима қилиш ва чоп этиш ҳусусий секторлар томонидан анча рақобатбардош ва оммалашган. Кўзга кўринган нашриётлар ҳозирда дунё “бест селлер”ларини таржима қилишда анча жадал ва бу борада ривожланиб бормоқда. 


Бу илова орқали кўзда тутилган мақсад ўзбек тилини ривожлантиришда кейинги босқичга олиб чиқишдир. Бундан ташқари, бу илова мамлакатнинг марказлашмаган, кутубхона муаммоси бор ҳудудларидаги аҳолига қулайлик яратиш мақсади ҳам кўзда тутилган.


Ушбу дастур сабабли хорижий адабиётини таржима қилиш кенгаяди ва аҳоли ўртасида чет эл адабиётидаги “бест селлер” асарларни таржимасини қидириб сарсон бўлишлар камаяди. Ўзингизга керакли китобни топпиш учун бефарқ бўлмасангиз бўлди. Чунки, иловага таржима қилинадиган адабиётлар юқорида такидланганидек, аҳоли овоз бериш йўли билан аниқланади.