$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

2020 йилда Ўзбекистонда неча киши вафот этгани маълум бўлди

2020 йилда Ўзбекистонда неча киши вафот этгани маълум бўлди2

Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларда 2020 йилда сўнгги 4 йил ичидаги энг кўп ўлим ҳолати қайд этилганини кўриш мумкин. Ўтган йилда Ўзбекистонда 175,6 мингта ўлим қайд этилган. Бу 2019 йилги ўлимлар сонидан 21 мингтага (13,58 фоизга) кўп.



Маълумотларга кўра, 2020 йилда қайд этилган ўлим ҳолатининг 60 %и қон айланиш тизими касалликларидан, 8 %и ўсимталардан, 7,2 %и нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,4 %и овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан 4,4 %и бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,4 %и юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,6 %и бошқа касалликлар сабабли юз берган.

Энг кўп ўлим ҳолатлари Тошкент шаҳри (21,2%), Фарғона (18,5%), Самарқанд (18,4%) ва Тошкент вилоятлари (18,4%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, 34 558,9 минг нафарни ташкил этиб, йил бошидан буён 653,7 минг кишига ёки 1,9 %га кўпайгани кузатилган.

Теги :
Жамият