Футзалчиларимиз октабрда йиғин ўтказишади
Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзолари октабр ойида йиғин ўтказишади.
1 daqiqa o‘qiladi

Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси 3-9 октябр кунлари ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Баходир Аҳмедов мураббийлиги остидаги футзалчиларимиз Тошкентда ўтадиган машғулотлар давомида Эрон вакилларига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ушбу баҳслар 7-октябр ва 9-октябр кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади Мураббийлар штаби мазкур учрашувлар учун 20 нафар футзалчини терма жамоа йиғинига жалб этган.
Спорт оламидаги қайноқ ҳабарлар бу ерда.



