$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон FIDE жамовий Жаҳон чемпионатида 2-ўринни эгаллади

Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси

Шахматнинг FIDE йўналиши бўйича жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши баҳсда 2,5−1,5 ва 2,5−1,5 ҳисобларида имкониятни бой берди ва 2-ўринни эгаллади. 3-ўрин Ҳиндистонни мағлуб этган Испания терма жамоасига насиб этди.

Исроилнинг Қуддус шаҳрида ўтган шахматнинг FIDE йўналиши бўйича жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ўз Telegram-каналида маълум қилди.

Мусобақада Ўзбекистон номидан 20 ёшли Нодирбек Ёқуббоев (рапид бўйича дунё рейтинги — 2563), 16 ёшли Жавоҳир Синдаров (2554), 27 ёшли Жаҳонгир Воҳидов (2507), 20 ёшли Шамсиддин Воҳидов (2471), 20 ёшли Абдималик Абдисалимов (2357) ва 22 ёшли Ортиқ Ниғматов (2333) қатнашди. Жамоа етакчиси Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионатида иштирок этмади.

Финал баҳсида ўзбекистонликлар Хитойлик шахматчилар билан куч синашди. Иккита қисмдан иборат бўлган финал баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари рақибларига 2,5−1,5 ва 2,5−1,5 ҳисобларида имкониятни бой берди ва иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин Ҳиндистонни мағлуб этган Испания терма жамоасига насиб этди.

Ўзбекистон жамоаси финалгача Озарбайжон, АҚШ, Украина, Ҳиндистон терма жамоасини енгди, польшаликлар билан дуранг ўйнади.

Маълумот учун, мазкур чемпионатда жами 12 та жамоа: Хитой, Франция, Нидерландия, Жанубий Африка Республикаси, Испания, Украина, Ўзбекистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Исроил, АҚШ ва Польша икки гуруҳда иштирок этди. Чемпионат давра тизимида жамоалар учун 5 та даврада ўтказилади.