$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

UzAuto Motors’га муаммо туғдираётган чиплар ва уни ишлаб чиқаришдаги инқироз ҳақида мутахассис изоҳи

“UzAuto Motors” нархларни туширишдан бош тортди. Улар судга шикоят қилишмоқчи

Ҳозирда дунё миқёсида кузатилаётган яримўтказгич (чип)лар танқислиги туфайли автомобиллар ва гаджетларни истеъмолчига ўз вақтида етказиб беришда қийинчилик туғдирмоқда. Хусусан, UzAuto Motors ҳам бу муаммодан холи эмас. Компания ўз мижозларига етказиб беришни эмас, балки баъзи турдаги автомобилларга шартнома беришни хам тўхтатди. Бунга чиплар етишмовчилиги сабаб қилиб кўрсатилди.


Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Машинасозлик технологияси ва авиакосмик инжиниринг кафедраси мудири, доцент, Тоҳиржон Пўлатов чиплар етишмовчилиги юзасидан «Дарё»га қисқача изоҳ берди.


Мутахассиснинг маълум қилишича, замонавий автомобилларда қирқтадан юзтагача яримўтказгичлар блоки, яъни бошқарув блоклари ўрнатилади.

Автомобилнинг двигателини бошқарадиган компьютер бор. Бу ҳам битта блок. Умумий олганда, Electronic Control Unit (ECU) – бошқарув блоки дейилади. Масалан, автомобиль ойналарини кўтариб тушириш учун ҳам битта бошқарув блоки ўрнатилади. Микроиқлим тизими, актив ва пассив хавфсизлик қурилмаларини ишлатиш ва назорат қилиш учун ҳам ҳар бирига биттадан тегишли функцияга эга бўлган, олдиндан дастурланган бошқарув блоклари ўрнатилади. Бошқарув блоки яримўтказгичлардан йиғилган бўлиб, унинг таркибида биз билган электрон схемалар, процессорлар, микропроцессорлар бўлади. Шунинг учун ҳозирги кунда яримўтказгичлар таъминотидаги узилишлар бошқарув блокларини ишлаб чиқаришдаги муаммоларга, бу эса ўз навбатида тайёр автомобиль ишлаб чиқаришда етишмовчиликларга олиб келмоқда. Мисол учун, ҳозирда Cobalt автомобилининг ўриндиғи иситгичсиз ишлаб чиқарилмоқда. Ўриндиқни иситувчи қурилма бор, лекин уни ўчириб-ёқадиган, ҳароратни назорат қиладиган блок, яъни модуль йўқ. Шу боис Cobalt мана шу модулсиз сотилмоқда, – деди Тоҳиржон Пўлатов.