$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

UzAuto Motors акциялари биржа орқали сотилади

«UzAuto Motors»нинг ОАВга босим бўлаётгани ҳақида берган баёноти ёлғон бўлиб чиқди. АОКА уларни огоҳлантирди

«Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.


Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача:

  • Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;
  • норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;
  • резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.

Қарорга мувофиқ, бир қатор акциядорлик жамиятлари биржа орқали сотилади. Хусусан, улар орасида UzAuto Motors (100 фоиз давлат улуши), «Ўзтемир йўлконтейнер» ҳамда «Ўзбекистон почтаси»ни кўриш мумкин.


Бундан аввал Ўзбекистонда Coca-Cola’нинг давлат улуши 252,2 миллион долларга Туркия компаниясига сотилгани, Тимур Ишметов 2021 йил якунигача Ўзбекистондаги йирик банк хусусийлаштирилишини айтгани ҳамда Ўзбекистон 2021 йил бошидан бери давлат активларини хусусийлаштиришдан қанча фойда кўргани ҳақида хабар берилганди.