Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Тўлови “узун” шартномаларнинг “умри қисқа” бўлди

Автомобиль шартномаси тўлови учун узайтирилган муддатлар ҳам фойда бермади. “UzAuto Motors” кимлар билан шартномаларни бекор қилди?

2 daqiqa o‘qiladi

Тўлови “узун” шартномаларнинг “умри қисқа” бўлди

Автомобиль шартномаси тўлови учун узайтирилган муддатлар ҳам фойда бермади. “UzAuto Motors” кимлар билан шартномаларни бекор қилди?

20 мингта шартнома “ҳавога учди”

“UzAuto motors” 2023-йилнинг 25-27декабр кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов байрам кунлари муносабати билан 2024-йилнинг 10-январ кунига қадар узайтирган эди. 

Шунга қарамасдан шартнома имзолаганларнинг барчаси тўловни муддатида амалга оширолмаган. Бунинг натижасида компания тўлов қилолмаганлар билн тузилган шартномани бекор қилган. 

Оқибатда, шартнома имзолаган одамларда навбатлар кескин камайиши кузатилган. Ижтимоий тармоқларда “Damas” автомобилига тузилган шартномалар қаийб 20 мингтага камайганлиги ҳақида хабарлар тарқади. 

Ўзи нечта шартнома тузилган?

Маълумот учун, 27 декабр куни “Chevrolet Cobalt”, “Damas” ва “Labo” автомобилларининг 2024 йилдаги ички бозорга йўналтирилган ҳажми учун контрактация якунланган эди. 

Унга кўра, “UzAuto motors” ушбу автомобилларга 171 200 та шартномалар имзолашга эришган. 

Автомобилсиз қолганлар нидолари

Бекор қилинган шартномалар орқали аҳоли орасида кўп эътирозларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолатда аҳоли айримлар пули бўлмаса ҳам, шартнома имзолагани, тўлай олмаслиги оқибатида шунча жойни банд қилганлигидан норози. 

Расмийлардан эса бекор қилинган шартномаларни ўрнини тўлдириш юзасидан ҳеч қандай садо чиқмади. Бекор қилинган шартномалар ўрни тўлдириладими ёки йўқ, ҳали “UzAuto motors” томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмади. 

Савол туғилади, йирик рақамларда шартномалар бекор қилинган бўлса, йиллик режаларга таъсир қиладими? Агар, таъсир қилса, бунга қандай чора кўрилади? Бу учун лимитли шартномалар очилиши мумкинми?