Ўзбекистон уй-жой арзонлиги бўйича жаҳонда 75-ўринни эгаллади
Ўзбекистон уй-жой арзонлиги бўйича жаҳонда 75-ўринни эгаллади
1 daqiqa o‘qiladi

Ўзбекистонда уй-жой арзонлиги бўйича жаҳон рейтингида 75-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Numbeo таҳлилий порталида маълум қилинди.
Қайд этилишича, жаҳон рейтингида 113 та давлатдаги уй-жой нархлари инобатга олинган. Шунингдек, Ўзбекистон Осиёдаги 40 та давлат орасида 23-ўринни эгаллаган.
Рейтинг «соф» иш ҳақига боғлиқ бўлган квартира нархи ва оиланинг ўртача йиллик даромади нисбатига асосан тузилган.
Таққослаш учун, Қозоғистон мазкур рейтингда — 33, Озарбайжон — 74, Қирғизистон — 76, Арманистон — 85, Россия — 88, Беларусь — 90, Хитой — 108-ўринни эгаллаган.
Рейтингнинг энг юқори учлигидан Саудия Арабистони, БАА ва Жанубий Африка ўрин олган. Охирги поғоналар эса Сурия, Гана ва Шри-Ланкага насиб этган.
Рейтингда келтирилишича, шаҳар марказидаги квартиралар нархи бўйича Ўзбекистон 104 та давлат ичида 14-ўринни эгаллаган (квадрат метри учун 1056 доллар).



