$
 12620.01
-42.0
 13522.34
-71.59
 135.74
-1.91
weather
+26
Кечаси   +14°

Aлишер Усмонов Ўзбекистонда рус тилини ривожлантиришга 5 млн. доллар ажратди

Aлишер Усмонов Ўзбекистонда рус тилини ривожлантиришга 5 млн. доллар ажратди

Миллиардер Aлишер Усмоновнинг Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини оширига қаратилган «Класс!» («Зўр!») гуманитар лойиҳасига 5 миллион доллар ажратди. Бу ҳақида Aлишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси Facebook даги саҳифасида эълон қилди.

Қайд этилишича, 11 октябрь куни Ўзбекистонда рус тили ва умумтаълим фанларни рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган «Класс» гуманитар лойиҳа тўғрисида меморандум имзоланган.

Унинг дастлабки босқичида 32 нафар рус методистлари Ўзбекистонга юборилган. Улар Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини баҳолашади ва рус тилни ўқитиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишади. 2021 йилда эса яна 100 нафар россиялик мутахассис келади. Дастур 30 мингга яқин ўзбекистонлик ўқитувчиларни қамраб олиши айтилмоқда.

2030 йилгача мўлжалланган лойиҳани Россия маориф вазирлиги, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда россиялик ўзбек миллиардери Aлишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси амалга оширади.

Теги :
Жамият