$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Алишер Усмонов Россияда "Йил меценати" мукофотини қўлга киритди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Россиялик тадбиркор Russian Creative Awards 2022 совринларидан бирига лойиқ деб топилди.

Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Russian Creative Awards 2022 танловида «Йил меценати» мукофотини олди.

Тадбирнинг ҳакамлар ҳайъати россиялик тадбиркорнинг мамлакатдаги фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини, шунингдек, Россия маданиятини мамлакат ташқарисида тарғиб қилиш ва сақлаш бўйича сайъ-ҳаракатларини эътироф этди.

Мукофотга тақдимномада унинг 2006 йилда «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармасини ташкил этгани, унинг мақсади ушбу соҳалардаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш экани, шунингдек, Россия ижодий соҳаларининг хориждаги обрўсини мустаҳкамлаш экани таъкидланган.

Номинация бўйича мукофотни топширган режиссёр Андрей Кончаловский сўзларига кўра, Усмонов ўзининг кичик ватани Ўзбекистонда рус тилини доимий асосда ўқитилишини ташкил қилгани ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Алишер Усмоновнинг ўзи тантанали тадбирда иштирок этмади. Унинг ўрнига мукофотни «Санъат, фан, спорт» жамғармаси директори Фотима Муҳаммаджон қабул қилиб олди.

Russian Creative Awards — Россиядаги барча ижодий соҳаларни бирлаштирган ягона тармоқлараро мукофотдир. Унда мамлакатдаги ижодий индустриянинг энг ёрқин лойиҳалари ва мутахассислари 10 та тоифа бўйича, жумладан, «Йил одами», «Йил кашфиёти», «Йил воқеаси», «Йилнинг ижодий майдони», «Рақамли лойиҳа», «Ўқув лойиҳаси» ва бошқалар бўйича мукофотланади.