$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Россиядан ватанга қайтарилаётган ўзбекистонлик поездга чиқишга улгурмай вафот этди

Россиядан ватанга қайтарилаётган ўзбекистонлик поездга чиқишга улгурмай вафот этди

2020 йил 19 сентабрь куни Россиядан Ватанга олиб келинаётган ўзбекистонликлардан бири “Лихая” стансиясида вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ хабар берди.

Маълум қилинишича, 1987 йилда туғилган ўзбекистонлик станциянинг олд томонидаги майдонда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва тез тиббий ёрдам етиб келгунича вафот этган.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, вафот этган ўзбекистонлик палаткали лагерда яшамаган. Марҳум Санкт-Петербург шаҳридан етиб келгач соғлиги ёмонлашгани сабабли 14 сентабр куни Шахти шаҳри Марказий шаҳар шифохонасига ётқизилган ва шу ердан “Лихая” стансиясига олиб борилган. Унинг коронавирус билан касалланганлиги тасдиқланмаган.

Ташкилий ва консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан кейин марҳумнинг жасади чартер рейс орқали Ватанга юборилгани айтилмоқда.

Теги :
Жамият