Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Украинада авиафалокат оқибатида ИИВ раҳбарияти ҳалок бўлди

Украинада авиафалокат оқибатида ИИВ раҳбарияти ҳалок бўлди

1 daqiqa o‘qiladi

Украинада авиафалокат оқибатида ИИВ раҳбарияти ҳалок бўлди

Киев вилоятида юз берган вертолёт қулаши оқибатида Украина ички ишлар вазири, унинг биринчи ўринбосари ва давлат котиби ҳалок бўлди. Ҳозиргача 17 кишининг, жумладан, икки нафар боланинг вафот этгани маълум — вертолёт болалар боғчасининг олдига қулаган.

Украинанинг Киев вилояти Бровари шаҳрида 18 январь тонгида Давлат фавқулодда вазиятлар хизматига тегишли вертолёт қулади, дея маълум қилди Миллий полиция раҳбари Игорь Клименко.

Авиафалокат оқибатида Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти: вазир Денис Монастирский, унинг биринчи ўринбосари Евгений Енин ва давлат котиби Юрий Лубкович ҳалок бўлган.

Ҳозиргача 17 кишининг ҳалок бўлгани маълум, қурбонларнинг 9 нафари вертолёт бортида бўлган. Ҳодиса оқибатида икки нафар бола ҳам вафот этган — вертолёт болалар боғчаси олдига қулаган.

22 жабрланувчи касалхонага ётқизилган, уларнинг 10 нафари болалар экани айтилмоқда.