Ўзбекистонга Сибирдан совуқ ҳаво келяпти. Эртадан ҳарорат пасайиши мумкин
Ўзбекистонга Сибирдан совуқ ҳаво келяпти. Эртадан ҳарорат пасайиши мумкин.
1 daqiqa o‘qiladi

Ўзгидрометнинг маълум қилишича 1-2 апрел кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келади.
Шу сабабли 1-2 апрелда республика бўйлаб ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Хусусан, 1 апрелда кечаси 0-5° илиқ, кундуз куни 5-10° илиқ бўлади. 2 апрелда кечаси 0-2° илиқ, баъзи жойларда ҳавода ва тупроқда 1-3° совуқгача бўлиши мумкин, кундуз куни эса 12-17° илиқ бўлиши кутиляпти.



