$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ucell дан экологик хайрия акцияси: Термизда 1200 та кўчат экилди

Ucell дан хайрия акцияси: Термизда журналист ва блогерлар 1200 та кўчат экишди

Кечадан буён Сурхондарё вилояти марказий кўчаларида ғайриоддий жонланиш ҳукм сурмоқда. Термиз шаҳри маъмурияти ва шаҳар бошқарув бўлимининг фаол кўмаги билан Термиз кўчаларида 1200 та каштан дарахти кўчатлари экиб чиқилади. Мазкур экологик акция «CОSCОМ» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) Тошкент шаҳридаги бош офисидан вакиллар ва «Ucell-Термиз» минтақавий филиали ходимлари билан биргаликда амалга ошириляпти.

Дарахт турлари, Сурхондарё илмий-амалий станцияси агрономлари ва ландшафт дизайни бўйича мутахассислар билан Тошкентдан маслаҳатлашгандан сўнг, Ucell томонидан мевали ва манзарали дарахтларнинг 37 хил кўчатлари орасидан танлаб олинди.

Дарахтлар Термизнинг иқлими, тупроғи ва табиий хусусиятларига чидамлилиги ҳисобга олинган ҳолда танланди.

Нега айнан 1200 та кўчат?

Ушбу рақам Термиз ўлкасининг буюк фарзандлари: Абу Исо ат-Термизий ва Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг хизматларига чуқур ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида танланди.

2020 йилда Марказий Осиё тасаввуфининг энг йирик вакили Ал-Ҳаким ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллиги нишонланди.

2024 йилда таниқли мутафаккир, буюк олим ва ҳадислар йиғувчиси Абу Исо ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади.

Ишонамизки, тўрт йилдан сўнг Имом Термизийнинг 1200 йиллигига қадар шаҳар аҳолиси каштанлар соясида ёзнинг иссиқ кунларида баҳра олишади.

Ҳудудимизда ўз-ўзидан ўсадиган дарахтлар деярли йўқ: уларнинг ҳар бири эҳтиёткорлик билан экилган, суғорилган ва йиллар давомида парвариш қилиб ўстирилган.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини кўчат экишга, экин-тикин қилишга шу даражада тарғиб этдиларки, ҳатто Қиёмат бўлиш арафасида ҳам, имкон топа олса, кўчат экишга буюрдилар: “Агар Қиёмат қоим бўлишни бошласаю, бирингизнинг қўлида ниҳол бўлса, Қиёмат қоим бўлишдан олдин уни экишга қурби етса, бас, шундоқ қилсин”. (Бухорий ва Аҳмад ривояти).

«Ўт ўлан ҳам, дарахтлар ҳам сажда қилурлар» (Ар Раҳмон, 6 оят). Демак, ким кўчат, дарахт экса, ер юзида Аллоҳ таолога сажда қиладиган дарахт сонини кўпайишига сабаб бўлган бўлади.

Соҳибқирон бобомиз «Темур тузуклари»да авлодларига: «Бир дарахт кессам, ўрнига ўн икки дарахт экдим…» – деб, жуда ибратли маслаҳат ёзиб қолдирганлар.

Дарахт экиш бўйича экологик аксиялар Ucell ходимлари учун яхши анъанага айланди. Ўтган йилдан бошлаб Ucell волонтёрлари Тошкентдаги бешта парк зоналарини экишда иштирок этиб, 615 та кўчат: чинорлар, ленкоран акацияси, павловния ва настарин ниҳолларини экишди.

Қарши ва Навоийда ҳинд настаринлари ва испан дрокларини экдилар. Экиш географияси кенгаймоқда. Энди Термизда Ucell ходимлари томонидан экилган дарахтлар бор.

Бундай кенг кўламли экологик акция Ucell томонидан биринчи марта ўтказилмоқда.

Термизда тўпланган тажриба 2021 йилда бутун Ўзбекистон бўйлаб қўлланилади.

Теги :
Jamiyat