$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ucell Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини оригинал усулда нишонлаяпти

Ucell Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини оригинал усулда нишонлаяпти

Бугун 9 февраль жамики туркий халқлар орасида буюк мутафаккир ва шоир, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда. Шулар қаторида COSCOM МЧЖ (Ucellда савдо белгиси) ҳам шу муносабат билан бир қатор тадбирларни ташкил этди.

Бугун «Ucell-Plaza»нинг бош офисида бўлиб ўтаётган ўзига хос тадбирда фольклор ансамбли Алишер Навоийнинг ғазалларини ижро этмоқда, офис ходимлари ва меҳмонларини миллий либосдаги мезбонлар кутиб олишяпти.

Пойтахт марказидаги Ucell офиси олдидан ўтаётиб катта экранда Алишер Навоий суратини кўриш мумкин. Унда Тошкентдаги Алишер Навоий ҳайкалларидан бири тасвирланган. Дунёда Алишер Навоийга бағишланган бир қанча ёдгорликлар мавжуд: Москва, Минск, Боку, Токио, Вашингтон, Шанхай ва Душанбеда. Ўзбекистонда Навоий ёдгорлигини барча шаҳарда учратиш мумкин. Бир ой ичида Компаниянинг ҳудудий филиаллари шоир ёдгорлигидан фотосуратларни юборишди. Ҳар ҳафта корпоратив почта орқали ходимлар ёдгорликлардан бири билан таништирилди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг веб-сайтидан шоир китобларининг асл қўлёзмалари расмлари кўчирилиб, «Ucell-Plaza»даги катта экранларда намойиш этилди.

“Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий мероси чуқур ва кўп қиррали: у ҳаётнинг ўзига хос энсиклопедияси. Болалигиданоқ унинг ғазал ва рубоийларини таниқли хонандалар ижросида радио ва телевидениеда, консертларда тез-тез эшитиб турамиз. Унинг кўп ҳикматлари шу қадар оммабопки, баъзида улар шоирга ёки халққа тегишли эканлигини билмай қоласиз. Навоийнинг асарлари бугунги кунда ҳам долзарбдир. Унинг қаҳрамонлари ҳозирда ҳам ибратли. Ucell анъаналари руҳида биз буюк шоирнинг 580 йиллигини кенг нишонлашга, офисда ижодий муҳит яратишга, миллий руҳият ва ғурурни кўтаришга ҳаракат қилдик”, – дейди компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси мутахассиси Севара Латипова.
Теги :
Jamiyat