$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилади (+видео)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонасининг ҳибсдаги Бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошевага қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасига муносабат билдириб, уни қайта қўриб чиқишни сўради.

Шунингдек, Чирчиқ шаҳар прокурори ҳам мазкур масала юзасидан судга тегишли илтимоснома киритган.

Вазирлик прокуратура идораларидан унинг аёл киши экани ва қарамоғида 6 нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олинишини сўраган.

Аввалроқ Чирчиқ шаҳар прокурори Бахтиёр Иброҳимов Гулжаҳон Йўлдошевага кўланилган эҳтиёт чораси, уй қамоғига ўзгартирилишини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокори, вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева жорий йил июл ойида Соғлиқни сақлаш тизимидаги камчиликларни танқид қилганди.

Сентябрь ойида эса у коронавирус касаллигига чалинган бемор ўлимига сабабчи бўлганлик ва 250 млн. сўм маблағни талон-торож қилганликда айбланиб ҳибсга олинганди. Бош прокуратура унга нисбатан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди.

Теги :
Jamiyat