$
 12694.96
23.12
 13508.71
39.81
 134.66
0.02
weather
+26
Кечаси   +14°

Юнусободда ўтказилган тўйдан кейин келинда ва яна 12 фуқарода коронавирус аниқланди

коронавирус аҳолида

Тошкент шаҳрида ўтказилган никоҳ тўйи бир йўла 13 кишининг коронавирусга инфекциясини юқтириб олишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Қайд қилинишича, Юнусобод туманида яшовчи фуқаро икки нафар фарзандини тўрт кун ичида кетма-кет ўтказган никоҳ тўйи сабаб ҳам келин, ҳам 12 нафар маросим иштирокчиси ушбу инфекцияга чалинади.

«Айни пайтда кўплаб одамлар ушбу инфекцияни юқтириб олганликда гумон қилиниб, таҳлил натижаларини кутмоқда», дейилади манба хабарида.