$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Реалликдан узилиб қолган, аммо мавжуд минимал ижара нархлари

Президент ипотека асосида уй-жой сотиб олишда бир қатор имтиёзлар берилишини маълум қилди

Келаси йил учун турар ва нотурар жойлар ҳамда автомобилларга ижара ҳаққи ставкасининг минимал суммаси белгилаб қўйилди. Аммо ушбу ставка ижара муомаласи учун амал қилмайди. Хўш унда сабаб нима?

Кўчмас мулкнинг ижара нархлари

Охирги пайтларда турар жойларнинг нархи қимматлаб, ижара нархлари эса арзонлаётган эди. Унга кўра, ноябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг ўртача нархи октябрь ойидаги 9,5 долларга нисбатан 2,1 фоизга пасайиб, 1 кв.м. учун 9,3 долларни ташкил этган.

Бу масалада сайтимизда “Уйим-жойим” дейиш ҳам қимматлашди” сарлавҳаси остида таҳлилий мақола жойланган эди. Ҳозирги масала эса бироз чигалроқ. 2024 йилги Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан танишиб чиққан бўлсангиз, мазкур қонунда кўчмас мулк ҳамда автомобилни ижарага берадиган жисмоний ва юридик шахслар учун энг кам нарх белгилаб қўйилган.  

1 январдан кучга кирадиган мазкур қонунда турар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланган:

Тошкент шаҳрида 1 метр кв. учун 25 минг сўм;

Нукус шаҳри ҳамда вилоят марказларида айнан шу ҳажмга 12 минг сўм;

бошқа аҳоли пунктлари учун эса 1 метр кв. нархи 5 минг сўмга тенг. 

Ҳисоб-китоблар масаласи 

Аслини олиб қарасак, Тошкент шаҳрида ўртача тамирланган 32 м.кв. уйни сиз 300 АҚШ доллари атрофида олишингиз мумкин. Лекин, қонунчиликка кўра, юқоридаги ҳажмда ҳисобласак, ижара нархи 1 миллион сўмга ҳам бормайди. 

Шунингдек, нотурар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланган:

- Тошкент шаҳрида – 40 минг сўм;

- Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 23,5 минг сўм;

- бошқа аҳоли пунктларида – 10 минг сўм.

Бунга сабаб нима?

Нархлар масаласи бир-бирига мос келмаслиги юзасидан савол туғилади. Агар, қонунда белгиланган ижара стафкаси амал қилмаса, унда нега белгилаб қўйилган?

Бунга жавобан, мазкур ставкаларнинг қўлланилиши жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадига солиқ солиш мақсадида белгиланган. 

Мазкур белгиланган нархлар эса уй-жойни ижарага берадиганлар учун анчагина қулайлик яратади. Агар даромад солиғи оширилса, уй-жойларнинг ижара нархлари ҳам қимматлайди. Бу эса ўз-ўзидан турар жой нархларининг қимматлашишига олиб келиши мумкин. 

Автомобилнинг ижара нархлари қандай?

Шунингдек, енгил автомобилни ижарага беришнинг энг кам ставкаси ойига 780 минг сўм, микроавтобус, автобус ва юк автомобили учун 1 млн 550 минг сўм қилиб белгиланган.

Теги :
Jamiyat