$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда уйлар ижараси ўртача иш ҳақидан 2 баробаргача қиммат

Уй Uy

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2023 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилди.

Ўртача таъмирланган уйлар учун

Таҳлилга кўра, ўтган ойда пойтахтда ўрта ҳолатдаги хонадонларнинг ижара нархи пасайган (0,3 фоизга) бўлса, 4 хонали хонадонлар ижараси қимматлаган. Ўртача таъмирланган 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ноябрь ойига нисбатан ўртача 0,2 фоизга пасайиб, 400 долларни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархлари (443 доллар) 1 фоизга, 3 хонали уйларнинг ижара нархлари (515 доллар) 0,7 фоизга арзонлаган. Шунингдек, 4 хонали уйларнинг ўртача ижара нархлари (594 доллар) 0,7 фоизга ошган. 

Тўлиқ таъмирланган уйлар учун

Тўлиқ таъмирланган гуруҳдаги уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида 0,4 фоизга тушиш кузатилган. Шаҳар бўйича 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари (476 доллар) 2 фоизга арзонлаган бўлса, 2 хонали (653 доллар) ва 3 хонали (782 доллар) уйлар учун ушбу кўрсаткич мос равишда 0,3 фоиз ва 0,4 фоизни ташкил этган. Аммо 4 хонали уйлар фарқли равишда ўртача ижара нархлари 0,9 фоизга қимматлаб, 915 долларга етган. 

Ҳудудлар кесимидаги тафовут

Йил охирида пойтахт бўйича хонадонларнинг энг қиммат ижараси Шайхонтоҳур ва Миробод туманларида сақланиб қолган. Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларида ижара нархлари бошқа туманларга қараганда юқори бўлиб турибди. Энг арзон ижарага берилаётган уйларни эса Бектемир ва Учтепа туманларидан топиш мумкин бўлган.

Уйлар нархига урушнинг таъсири 

Ижара нархлари 2022 йил иккинчи ярмида россиялик релокантлар сабаб, кескин ошиб кетган эди. Ўш вақтларда ўртача таъмирланган 2-3 хонали уйлар 1000 долларгача қимматлаган. Кейинчалик талаб совишни бошлаган ва 2023 йил йил давомида нархлар пасайиб борган. Шунга қарамай, ижара нархлари урушдан аввалгига қараганда ўзининг юқори нархини маълум миқдорда сақлаб қолган.

Маълумот учун, Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан olx.uz платформаси орқали веб скрепинг (web scraping) усулида тўпланган. Бунда ноябрь ойи учун 45.4 минг ва декабрь ойи учун 41.4 мингта маълумотлардан фойдаланилган.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot