$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент қарори билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” тугатилди

Президент қарори билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” тугатилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (вазирлик) бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

Вазирлик, жумладан, мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратади.

Бундан ташқари, вазирликда Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси ташкил этилиб, мазкур бош бошқарма бошлиғи вазир ўринбосари ҳисобланади.

Айни пайтда қарор билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тугатилди.

Қарорга мувофиқ, шунингдек:

2021 йил 1 январга қадар республикада қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларига мавжуд ички талабни ҳисобга олган ҳолда 2021-2023 йилларга мўлжалланган саноатбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш дастури;

2021 йил 1 мартга қадар мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашни жадал ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланган.

Аввалроқ мазкур қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилиб, холдинг ўрнига Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш департаменти ташкил этилиши ҳақида ҳабар берилганди.