$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” тугатилади. Ўрнига янги департамент тузилади

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” тугатилади. Президент қарори муҳокамага қўйилди

Президентнинг «Республика озиқ-овқат саноатини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қрори лойиҳаси муҳокама учун қўйилди.

Унга кўра,

— бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида бошқарув ходимларининг чекланган сони 31 бирликдан иборат Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ташкил этилади.

— Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш департаменти раҳбари лавозими жорий қилинади.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш департаменти раҳбари қуйидагилар учун масъул этиб белгиланади:

— озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш;

— озиқ-овқат саноати корхоналарини қийнаётган муамоларни доимий таҳлил қилиб бориш ва уларни ҳал қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

— Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё материалларини импорт қилишдаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича Ҳукуматлараро комиссияга таклифлар тайёрлаш.

— Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамиятининг:

— “Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамиятини тугатиш;

— “Ўзбекозиқовқатхолдинг” акциядорлик жамияти Озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш жамғармасининг тугатиш якунларига кўра қолдиқ маблағларини Жамғармага ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Шунингдек, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжлари асосида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларининг “5321000-Озиқ-овқат технологияси (маҳсулот турлари бўйича)” ҳамда “5410500-Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича)” таълим йўналишлари бўйича бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб бориш чораларини кўрилади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

— бир ой муддатда тегишли таълим йўналишлари (мутахассисликлар)да соҳа бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг амалиётларини ўташ объектлари – иш берувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради;

— Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020 йилнинг декабрь ойига қадар озиқ-овқат технологиялари соҳасида замонавий техника ва технологияларни жорий этган етакчи корхона, ташкилотлар ва муассасалар билан талабаларнинг амалиётларини ўташ юзасидан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

Айн пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 февралдаги “Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотади.

Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юкланади.