$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Пойтахтда ёшларга оид кенг қамровли тадбир ўтказилади

Келаси ойда пойтахтда ёшларга бағишланган йирик тадбир – «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» бўлиб ўтиши кутилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ғояси асосидаги мазкур ҳаракат баҳорнинг илк кунларида старт олиши кўзда тутилган.

Санъат ва маданият, спорт, ахборот технологиялари, китобхонлик соҳаларида иқтидорли ёшларни кашф қилиш, шунингдек, ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва тадбиркорликни ривожлантиришдан иборат йўналишларни қамраб олган беш ташаббус доирасида йигит ва қизлар учун турфа хил учрашувлар, танловлар, ижодий кечалар ва спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбир ташкилотчиси бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакилларининг қайд этишича, бу улкан лойиҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида 37,5 минг квадрат метр ҳудудда махсус декорациялардан иборат шаҳар ичидаги шаҳар барпо этилади.

Иштирокчилар Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида етарли тасаввурга эга бўлиш билан бирга ўзларини ҳар томонлама намоён этиш, ижодий ва спортдаги ютуқларини кўрсатиш, интеллектуал рингда баҳсга киришиш имконига эга бўладилар.

Тадбир иштирокчиларини рўйхатга олиш 9 мартдан бошланади. Унда қатнашиш истагида бўлганлар toshkent21.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Теги :
Жамият