Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Президент илгари сурган номзод Тошкент вилояти ҳокими бўлди

Айни пайтда Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтаётган Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент вилояти ҳокими расман тасдиқланди.

1 daqiqa o‘qiladi

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Айни пайтда Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтаётган Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент вилояти ҳокими расман тасдиқланди.

Сессияда давлат раҳбари Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Даврон Хидоятов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди. Халқ депутатлари, вилоят фаоллари сўзга чиқиб, номзод ҳақида фикрларини билдирди. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Даврон Хидоятов вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.