$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Тўра Боболов Тошкентдаги ҳовлисини 750 минг долларга сотгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Масъуллар эса буни рад қилишмоқда

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Телеграм мессенжеридаги “Kompromatuzb” каналида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Тошкент шаҳридаги ҳовлисини 750 минг долларга сотгани хабар берилганди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати “Дарё”нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб бериб, хабарни инкор этди.

Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатовнинг “Дарё”га ахборот беришича, Телеграм мессенжеридаги каналларда тарқалган хабар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

"Тўра Абдиевич ўзи ҳақида тарқалаётган хабарлардан ҳайратда. Бугунги хабар ҳам ҳеч қандай асосга эга эмас. Боиси ҳокимнинг туғилиб ўсган қишлоғи ва Термиз шаҳридагина ҳовлиси бор", – деди Муродбек Давлатов.

Аввалроқ Тўра Боболовнинг Тошкент шаҳридан 900 минг долларга уй харид қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўша пайтда бу ахборот вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан рад қилинганди.