$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Тонгги дайжест: Янги кун учун энг муҳим хабарлар

тонг 29 11

"Яшил таклиф" атроф-муҳитни ифлослантираётган корхона ва ташкилотлар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклифи билдирилди

Қонунчилик палатаси қабул қилган қонун лойиҳасига кўра, атроф табиий муҳитни нормативдан ортиқ даражада ифлослантирувчи корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа обектлар фаолияти ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чекланади ҳамда тўхтатиб турилади.

Қоидабузар ҳайдовчиларнинг "кундалигига" жарима балларини ёзиш тизимини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

Депутатлар қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари жорий этиш белгиланган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди. Ушбу норма билан жарима баллари 1 йилда 12 баллдан ошса ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади. Тизим аслида 2022 йил 1 декабрда ишга тушиши керак эди.

Янги Зеландия "келажак" учун чекишни тақиқлаш бўйича қонундан воз кечди

Янги Зеландия ҳукумати келажак авлод учун чекишни тақиқлаш бўйича дунёдаги биринчи қонунни бекор қилди, деб ёзмоқда The Guardian.

2022-йил охирида қабул қилинган қонунда 2009 йил 1 январдан кейин туғилган барчага сигарет сотишни тақиқлаши режалаштирилган эди ва у 2024 йил июл ойида кучга кириши керак бўлган. Бу воз кечишни ҳукумат солиқларни камайтириш мақсадида қилингани билан изоҳлади.

Пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлмайди

Гап шундаки, пенсияларнинг энг кам миқдорини белгилашда пенсия миқдори энг кам истеъмол харажатларидан кам бўлмаслиги кўзда тутилмоқда. Шунингдек, фуқароларга Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали пенсия тайинлаш учун мурожаат қилиш ҳуқуқини яратиш белгиланмоқда.

Тошкент ҳайвонот боғига Африкадан янги жониворлар келтирилди

Боғга уч бош зебра, шунча жирафа боласи ва асосийси оқ (Бенгал) йўлбарси ҳамда оқ шер келтирилди. Улар Жанубий Африкадаги махсус фермадан Cargopint компанияси орқали Ёҳаннесбург–Антананариву–Истанбул–Тошкент йўналиши бўйича қарийб 11 минг км. масофа босиб ўтилган ҳолда олиб келинган. Лойиҳа эса Wildlife care компанияси томонидан амалга оширилган.

Ҳайвонлар мослашиш даврини ўтагач уларни томоша қилишингиз мумкин.

Янги Ҳаёт тумани, янги трассада ЙТҲ содир бўлди

29 ноябр куни эрта тонгда 132 йўналишли автобус ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида катта трассадаги йўл ёпилиб қолган. Жабрланган борлиги ҳақида хабар қилинмоқда.