$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Токио-2020 олимпиадачиларини кўп қаватли уйлар деворида тарихга муҳрлаш таклифи берилди

Токио-2020 олимпиадачиларини кўп қаватли уйлар деворида тарихга муҳрлаш таклифи берилди6

 Ўзбек рассомлари, «Novda Group» иллюстраторлари Токио-2020 олимпиадачиларининг натижаларини кўп қаватли уйлар деворида мурал кўринишида тарихга муҳрлаш таклифини билдиришди.

2020 йилда, пойтахтнинг Сергели туманида, Ziyo Forum илм-фан ва таълим-тарбияни ривожланиш фонди ташаббуси билан ёш рассом Хасан Майчеев томонидан шифокорларга бағишланган илк мурал яратилган эди.

Пандемия даврида шифокорлар кўрсатган қаҳрамонликларга бўлган эҳтиром барчанинг кўз ўнгида яраладиган ва истеъдодли рассомлар томонидан бажариладиган янги маданий инқилобга айланди.

Эътиборга лойиқ томони шундаки, бундай ташаббуслар Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров томонидан мамнуният билан қўллаб-қувватланади. Тўққиз қаватли бинодаги уч болакайнинг Ўзбекистон байроғини мусаффо осмонга кўтаргани тасвирланган стрит-арт бунинг яққол намунасидир.

Эътиборингизга «Novda Group» томонидан Олимпиада чемпионлари мавзусига бағишлаб яратилган мурал концепцияларини тақдим этамиз:



Муаллифлар таъкидлаб ўтганидек, ушбу асар спортчилар ва мураббийларнинг машаққатли меҳнати учун ўзига хос ёдгорлик ва ҳурмат тимсоли, шунингдек Юртимиз мустақиллигининг 30 йиллигига ёрқин совға бўлади.

Теги :
Жамият