$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Чипталар “таниш-билиш” бўлиб кетмоқда

tickets

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Транспорт вазирлигининг “Авиа ва темир йўл транспортларида фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

10 миллиондан ортиқ йўловчи

Маълум бўлишича, 2023 йилда республикадаги 11 та халқаро аеропорт ва учиш-қўниш майдончалари орқали 85 702 та авиақатнов амалга оширилиб, 10 млн. 409 минг йўловчига, 70,870 минг тонна юк ва почтага хизмат кўрсатилган. Авиакомпаниялар сони 9 тадан 15 тага етказилган. Шунингдек, миллий авиапаркимизга хориждан 28 та ҳаво кемаси олиб келиниб, уларнинг умумий сони 75 тага етган. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг авиаташувлар бозорида фаолият юритаётган хорижий авиакомпаниялар сони 40 тага етказилган бўлиб, парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида резидент ва хорижий авиакомпаниялар томонидан 20 та янги халқаро йўналишда қатновлар йўлга қўйилган.

Темир йўл йўналишлари 29 тага етган

Бундан ташқари, 2023 йилда темир йўл транспортида маҳаллий йўловчиларни ташиш йўналишлари 6 тага оширилиб, 29 тага етказилган. Мазкур йўналишларда 44 та йўловчи поезд ҳаракатланган бўлиб, шулардан 6 таси юқори тезликда ҳаракатланувчи, 6 таси тезюрар, 16 таси йўловчи поездлари ҳамда 18 таси шаҳар атрофида ҳаракатланувчи электропоездлардир.

 

“Мамлакатимизда авиа ва темир йўл транспорти соҳаларини ислоҳ қилиш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, тизимга хусусий секторни кенг жалб қилиш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.” – дея таъкидланади Қонунчилик палатаси сайтидаги хабарда.

Кунига 3,5 мингта йўловчи

Юқори тезликда ҳаракатланувчи Афросиёб электропоездлари “Тошкент-Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳар куни 3 та, “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида ҳафтасига 10 та, “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳар куни 1 та, “Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида ҳафтасига 1 та электропоездлар ўз ташувларни амалга оширмоқда. Ушбу электропоезднинг йўловчи сиғими 286 ўринли бўлиб, кунига ўртача 2,9 мингтадан 3,5 мингтагача йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Тезюрар электропоездлар қатнови етарли эмас

Шунингдек, эшиттирув мажлисида соҳада амалга оширилаётган ишлар билан бирга, айрим камчиликлар мавжудлиги қайд этилди. Хусусан, рақамлаштириш бўйича бир қанча ижобий ишлар амалга оширилганлигига қарамай авиа ва темирйўл транспорти учун чипта харид қилиш жараёнида инсон омили ҳануз юқори эканлиги, коррупсион ва таниш билишчилик ҳолатларининг борлиги кузатилмоқда. Шу билан бирга, вагонда бирламчи тиббий хизмат кўрсата олувчи мутахассислар йўқлиги, шаҳар атрофи ҳудудларга ҳаракатланувчи замонавий тезюрар электрпоездлари қатнови ҳанузгача етарли даражада ташкил этилмаганлиги танқид остига олинди.

Интеграциялашда мезонлар йўқ

Маълум бўлишича, мамлакатга лизинг асосида олиб келинаётган ҳаво кемалари учун аниқ мезон белгиланмаган, чартер ва мунтазам парвозларни амалга ошириш ҳамда хорижий авиаташувчиларни Ўзбекистон авиаташувлар бозорига жалб этиш бўйича мезонларнинг мукаммал эмас, шу билан бирга фуқаро авиацияси соҳасини рақамлаштириш ва ўзаро интеграциялашда мезонлар йўқ.