$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тиббиёт олийгоҳи талабалари яна 1 йил ўқийди

Тиббиёт олийгоҳлари битирувчилари вазият оғир бўлган ҳудудларга юборилади

Янги стратегия бўйича, янги ўқув фаолияти жорий қилиш ва шифокорларнинг ойлиги 2 баробарга ошириш режалаштирилди. 

Мақсад оилавий шифокор мақомини ошириш

Эндиликда Ўзбекистонда бирламчи тизим тиббиёт ходимлари меҳнати самарадорлигини рағбатлантириш орқали оилавий шифокор мақомини оширилади.

 Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, тиббиёт институти битирувчилари учун оилавий шифокорлик йўналиши бўйича 1 йиллик резидентура жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Маош масаласи ҳам четда қолмаган

Шунингдек, айнан шу мақомга яъни резидентурани тугатганлик сертификатига ёки лицензияга эга оилавий шифокорларнинг ойлик иш ҳақини 2 баробарга ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, технологик операциялар сони мамлакатимизда 1500 тага етказилиши ҳақида хабар берган эдик. Қўшимчасига, мазкур стратегия орқали туман ва шаҳарлар даражасида ихтисослашган ёрдам ҳажмини кўпайтириш орқали мазкур ҳудудларда яшовчи аҳолининг вилоят марказларига тиббий ёрдам олиш борасидаги мурожаатларини 50 фоизгача қисқартириш режалаштирилган. Бу натижа учун ССВ томонидан йилига ўртача 7 фоиздан қисқартириш мўлжалланяпти.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot