$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Технологик операциялар тури бир ярим мингга етказилади

Фото: ССВ Фото: ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар тури 1 500 тага етказилиши ҳақида хабар берди

Янги лойиҳа стратегияси

Янги “Аҳоли саломатлиги–2030” стратегияси лойиҳасига бўйича туман ва шаҳарлар даражасида ихтисослашган ёрдам ҳажмини кўпайтириш орқали мазкур ҳудудларда яшовчи аҳолининг вилоят марказларига тиббий ёрдам олиш борасидаги мурожаатларини 50 фоизгача қисқартириш режалаштирилмоқда. Бу натижа учун ССВ томонидан йилига ўртача 7 фоиздан қисқартириш мўлжалланяпти. 

Кўзда тутилган мақсад 

Шунингдек, вилоят тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқоритехнологик амалиётлар улуши 40 фоизга оширилади.

Бу орқали республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар тури 1 500 тага еткилиши кўзда тутилган.

Қўшимча режалар

Айнан "Аҳоли саломатлиги–2030" стратегияси бўйича тез ёрдам автомобиллари электромобиллар билан таминланиши айтилганди. Унга кўра, 2030 йилгача республикадаги барча тиббиёт муассалари хизмат автомобилларининг 50 фоизи элекромобиллар билан таминланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, 12 та Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларнинг клиникалари кўп тармоқли шифохоналарга айлантириш кўзда тутилган.