Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

200 минг долларлик гаров

Дубайда жиноий тўда томонидан ўзбекистонлик фуқаро гаровда сақланган ва жони эвазига 200 минг АҚШ доллари талаб қилинган.

1 daqiqa o‘qiladi

200 минг долларлик гаров



Дубайда жиноий тўда томонидан ўзбекистонлик фуқаро гаровда сақлангани ва ундан жони эвазига 200 минг АҚШ доллари талаб қилингани ҳақида хабар тарқади. 

Жабрланувчи қутқарилган

"Дунё" ахборот агентлигининг хабар беришича, 29 декабрь куни Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллиги дипломатлари кўмагида ушбу шаҳарда номаълум жиноий тўда томонидан гаровда ушлаб турилган ўзбекистонлик эркак қутқарилди.

Жабрланувчининг яқин қариндошлари орқали йўлланган мурожаатга кўра, фуқаро Ж.Т. бир гуруҳ шахслар томонидан Дубай шаҳридаги номаълум манзилда мажбурий тарзда ушлаб турилган.

Ундан жами 200 минг доллар пул талаб қилинган. Ушбу маблағлар айтилган вақтда ва манзилга келтирилмаган taqdirda Ж.Т.нинг жонига қасд қилиш билан қўрқитиб келинган.

Бош консулхона ходимлари ва Бирлашган Араб Амирликларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан биргаликда амалга оширилган тадбир натижасида Ж.Т. ушлаб турилган манзил аниқланган ва озодликка чиқарилган.

Хабарда ҳозирги кунда ушбу жиноий гуруҳ аъзоларининг аксарияти БАА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ушланган ва уларга нисбатан тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилган.