$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Йил давомида 40 та спектаклга 12,5 млрд сўм маблағ ажратилган

teatr

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи Ҳусниддин Эшдавлатов маълум қилди:


2022 йилда театрларнинг репертуарини бойитиш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида 15 млрд сўм маблағ ҳисобига 40 та саҳна асарига давлат буюртмаси берилди. Буларга мисол қилиб, “Андижон вилояти мусиқали драма театрида “Мирзо Улуғбек”, Каттақўрғон шаҳар драма театрида “Амир Темур”, Наманган вилояти мусиқали драма театрида “Усмон Носир”, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Машраб” ва республиканинг бошқа театрларида “Жиззах қўзғолони”, “Тўмарис”, “Широқ”, “Фарҳоднинг жасорати” каби ёшлар ва ёш авлод учун ибрат бўлиб хизмат қиладиган асарларни айтишимиз мумкин. 

2023 йилда давлат буюртмаси асосида спектакллар саҳналаштириш учун йил давомида 40 та спектаклга 12,5 млрд сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар мақсадли сарфланган ҳолда, “Беруний”, “Бобур соғинчи”, “Юлдузли тунлар”, “Кундузсиз кечалар”, “Буюк ипак йўли”, “Чўпон афсонаси” каби тарихий асарлар саҳналаштирилди. 

Шунингдек, Маданият вазирлиги тасарруфидаги давлат театрлари ва “Ўзбекцирк” давлат муассасаси жорий йилда 36 та чет эл фестивалларида иштирок этган бўлиб, 2022 йилга нисбатан 40 фойизга ортди. 

2023 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Озарбайжон Республикаси Баку шаҳрида бўлиб ўтган “Турксой халқаро театрлар фестивалида” Самарқанд вилояти мусиқали драма театри Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” достони асосида, режиссёр А.Холмўминов томонидан саҳналаштирилган “Лайли ва Мажнун” спектакли фестивалнинг олий мукофоти “Энг яхши спектакл” номинацияси ғолиби бўлди.

Бундан ташқари “Ўзбекцирк” давлат муассасасининг 4 нафар ижодий ходими 2024 йил январ ойида Монта Карло Халқаро цирк фестивалида иштирок этиши белгиланган.

3 нафар режиссёрларимиз, Москвада “Ёш режиссёрлар лабараторияси”да, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг 4 нафар мутахассис ва техник ходимлари Италья давлатининг Милан шаҳридаги Ла Скала театрида тажриба ошириб келишди.

Жорий йилда Маданият вазирлиги томонидан замонавий драматик, мусиқали драма ва қўғирчоқ песалари йўналишида долзарб мавзулардаги асарлар танловини эълон қилинди ва танлов доирасида Репертуар сиёсати бўлимига жами бўлиб, 45 та асар келиб тушди, шулардан, Замонавий драматик йўналиш бўйича 25 та, мусиқий асарлар йўналиши 2 та, қўғирчоқ песалар йўналиши бўйича 18 та асарлардир. Танлов якунига кўра 2 та асар муносиб тақдирланди. Танловда иштирок этган драматик ва қўғирчоқ песалар йўналиши бўйича 17 та асарни давлат театрларида саҳналаштириш учун тавсиялар берилди.