$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанча?

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистоннинг давлат қарз қолдиғи 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра 26 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакатнинг ташқи қарзи 23,36 миллиард доллар бўлган бўлса, ички қарз 2,77 миллиард доллар бўлган. Ўзбекистон давлат қарзи ЯИМга нисбатан 2021 йил бошида 39 фоизга, 2022 йил 1 июль ҳолатига 35,1 фоизга пасайган.

Давлат ташқи қарзи қолдиғи ўтган давр мобайнида 302,9 миллион долларга камайган (ЯИМга нисбатан 31,4 фоиз). Шундан:

Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз — 16,9 миллиард доллар;

Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз — 6,4 миллиард доллар.

Шунингдек, 2022 йил учун Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 6 триллион сўм миқдорида белгиланган. Ўтган 6 ой давомида янги имзоланган давлат ташқи қарз битимларининг ҳажми 1,6 миллиард долларни ҳамда давлат бюджетини молиялаштириш учун чиқарилган давлат қимматли қоғозларининг соф ҳажми 2 триллион сўмни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрида мамлакат ташқи қарзи учун ўрнатилган лимит 2022 йилда ўзгариши мумкинлиги хабар қилинганди. Ўшанда 2022 йилда Ўзбекистон давлат ташқи қарзи учун ўрнатилган лимит 4,5 миллиард доллар бўлиши кутилган эди. Бу жорий йил амал қилган чекловга нисбатан 500 миллион доллар паст, 2020 йилга нисбатан эса 1 миллиард доллар камайган. Шунингдек, 2022 йил якунида Ўзбекистон қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 40 фоизгача ошиши мумкинлиги айтилган.