$
 12749.75
7.99
 14142.02
106.97
 140.25
0.4
weather
+26
Кечаси   +14°

Келаси ойда хориждаги талабаларни Ватанга қайтариш режалаштирилмоқда

Келаси ойда хориждаги талабаларни Ватанга қайтариш режалаштирилмоқда

Август ойида Республика махсус комиссияси топшириғига биноан хориждаги ўзбекистонлик талабаларни Ватанга қайтариш режалаштириляпти. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, август ойининг биринчи декадасида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-Дон, Киев, Қоҳира шаҳарларидан махсус чартер рейслари орқали ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш ишларини ташкил этиш бўйича хорижий давлатларнинг авиация маъмуриятлари билан керакли ишлар олиб борилмоқда.

“Коронавирус пандемияси туфайли хоржий давлатлар ўртасида транспорт қатновларига нисбатан қўйилган чеклов чоралари сабаб чет давлатлар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни Ватанга олиб келиш ва ўз оилалари бағрига омон-эсон етказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Минск, Истанбул каби шаҳарларда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар олиб келинди.