$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Коррупция сабаб ўзини осиб қўйгани айтилаётган талаба бўйича изоҳ берилди

Коррупция сабаб ўзини осиб қўйгани айтилаётган талаба бўйича изоҳ берилди

Бош прокуратура Қарши давлат университетининг физика-математика факультетида тўлов-контракт асосида иккинчи курсда таҳсил олаётган талаба ўзини осиб қўйганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, 2021 йил 27 февраль куни жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шунингдек, талаба қишки сессия имтиҳонларидан ўтолмаганлиги ва унинг имтиҳондан ўтиши учун ўқитувчи катта миқдорда пора талаб қилганлиги кўрсатилган ва айнан шу ҳолат марҳумнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган деган таҳмин илгари суриляпти.

“Шунга кўра, мазкур важни ўрганиш мақсадида Қарши тумани прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади”, дейилади Бош прокуратура Матбуот хизмати хабарида.

Теги :
Жамият