$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

Тиббиёт академияси талабаси пневмониядан вафот этди

tez yordam

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 1-босқич талабаси пневмоняидан вафот этди. Марҳум олийгоҳнинг “Даволаш иши” факультетида таҳсил олган. Бу ҳақида таълим муассасаси расмийлари хабар беришган.

Хабарга кўра, ҳолат 2023 йилнинг 2 декабрь куни соат 12:00 лар атрофида содир бўлган. Шунингдек, касаллик бошланган вақтдан буён турли даволаш чоралари кўрилгани, шунга қарамай, ўлим қайд этилгани маълум қилинган.

Ҳолат шубҳали

Гарчи, расмий хабарда ўлим сабаби пневмония деб келтирилган бўлса-да, ижтимоий тармоқлардаги маълумотларда ўлим сабаби айнан коронавирус эканлиги иддао қилинмоқда. Шу билан бирга, ОТМ раҳбарияти томонидан талабалар орасида грипп аломатлари кузатилаётган талабаларнинг рўйхатини шакллантириш сўралгани айтилмоқда. “Тиббиёт академиясининг ўзида ҳам назорат ишлари бошланган,” — дея хабар бермоқда манбаларимиз.

Вазирлик сукут сақлаяпти

Ушбу хабардан сўнг аҳоли орасида бу одатий шамоллаш эмас, балки янги бир касаллик экани ҳақидаги гаплар авж олмоқда. Вазирлик эса, 24 ноябрьда хабар қилганимиздек, ноодатий об-ҳаво сабаб касалланиш бироз ортгани, аммо бу янги вирусли инфекция эмаслиги ҳақида баёнот берган.

Шунингдек, кеча юз берган ўлим ҳолати вазирликнинг тасарруфидаги таълим муассасасида юз берган бўлса ҳам, ҳалигча бирор-бир расмий муносабат берилмаган.