$
 12741.02
-16.92
 14062.26
-63.33
 134.38
-0.68
weather
+26
Кечаси   +14°

Иситма, кўнгил айниши, йўтал: гриппми ёки навбатдаги эпидемия?

gripp

Ижтиомий тармоқларда республиканинг кўплаб ҳудудларида аҳоли ўткир респератор вирусли инфекциялардан азият чекаётгани ҳақида постлар тарқалиб кетди. Ҳолат юзасидан эса соғлиқни сақлаш вазирлиги ўткир вирусли инфекцияларга чалинган беморларни самарали даволаш бўйича йиғилишида баёнот берди.

Одатда грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг тарқалиши куз-қиш мавсумида анчагина жадаллашади. Бу мавсумда эса асосан ёшларда ўткир респираторли грипп тарқалганлиги кузатилмоқда. Ушбу касалликка чалинганларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳудудига тўғри келяпти. 

Аҳоли гриппнинг аломати сифатида 39-40 даража ҳарорат, титроқ босиши, заифлик, кучли йўтални келтиришмоқда. Баъзи одамларда эса ушбу ҳолатда овқат ҳазм қилишдаги муаммо, кўнгил айниши, қусиш ва диарея кузатилган. Грипп бир одамда ойига 2-3 марта такрорланган ҳолатлар ҳам учрамоқда. Бу ҳақида ижтимоий тармоқ фаоллари ўз саҳифасида бонг ура бошлашди.

“Эпидемик вазият жуда чатоқ, вирус тезкор тарқаляпти! Таълим масканларига зудлик билан таътил бериш зарур!!!”, дея хабар қолдирган журналист Аброр Зоҳидов.