$
 12694.96
23.12
 13508.71
39.81
 134.66
0.02
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон президентларига ҳамдардлик билдирди

Фото: Uz24 Фото: Uz24

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон президенти икки мамлакат етакчилари билан Тожикистон—Қирғизистон чегарасида рўй берган фожиали воқеалар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. 

Давлат раҳбари инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳар икки давлат раҳбарига чуқур ҳамдардлик билдирди. 

Шавкат Мирзиёев вазиятнинг авж олишини тўхтатиш бўйича икки томонлама келишувларга эришилганини чин дилдан олқишлади.

Теги :
Жамият