Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Таътилда боғча тарбияланувчилари учун ҳақ тўланмайди

Таътилда боғча тарбияланувчилари учун ҳақ тўланмайди

1 daqiqa o‘qiladi

Таътилда боғча тарбияланувчилари учун ҳақ тўланмайди

Жорий йилнинг 10-18 январ кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилингандан сўнг мазкур кунларда ҳам боғча пули тўланадими мазмунидаги саволлар кўпайди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, «Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари асосида мазкур таътил кунлари учун боғча тўлови тўланмайди.

Таътил эълон қилингунга қадар боғча тўлови амалга оширилган бўлса, кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан эса таътил кунлари давомида мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган ходимларга амалдаги тартиб сақланган ҳолда иш ҳақи тўланади.