Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

1397 та таълим муассасаси ичида — 701, 1101, 1201

QS Sustainability Rankings – 2024 дунёдаги энг яхши университетлар рейтингига Ўзбекистоннинг учта олий таълим муассасаси кирди.

1 daqiqa o‘qiladi

1397 та таълим муассасаси ичида — 701, 1101, 1201

QS Sustainability Rankings – 2024 дунёдаги энг яхши университетлар рейтингига Ўзбекистоннинг учта олий таълим муассасаси кирди.

Баҳолаш мезони

Ушбу рейтинг қуйидаги кўрсаткичлар билан баҳоланади: экологик таълим, атроф-муҳитга таъсири бўйича, экологик барқарорлик, таълим бошқаруви, билим алмашиш.

Ўзбекистондаги қайси ОТМлар рейтингга кирган?

Умумий рейтингга 95 мамлакатдан 1397 та таълим муассасаси киритилган. Улар орасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш соҳасида бошқарув тизимини ташкил этишда юқори натижаларга эришган Ўзбекистоннинг учта олий ўқув юрти бор.

Хусусан, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети 701-ўринни эгаллади.

И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети 1101-ўринда, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 1201-ўринда.

Рейтингда етакчилар

Рейтингда Торонто университети етакчилик қилмоқда. Берклидаги Калифорния университети иккинчи ўринда, кучли учликни эса Манчестер университети якунлаб турибди.

Айтганча, энг яхши таълим муассасалари рўйхатига АҚШнинг 209 та, Буюк Британиянинг 93 та ва Хитойнинг 90 та университети киритилган.

Қозоғистоннинг 12 та олий таълим муассасаси қайд этилган рейтингга киритилган.