Сурхондарё йўналишидаги поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади
Сурхондарё йўналишидаги поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади
1 daqiqa o‘qiladi

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарига кўра, темир йўл изларини таъмирлаш ва модернизация қилиш режаси асосида "Алатун – Негуз" темир йўл бекатлари оралиғидаги кўприкда модернизация ишлари олиб борилиши сабаб бир қатор йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади ва ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади.
24-25 ноябрь куни 80-сонли "Тошкент – Термиз" поезди Тошкент бекатидан икки рейсга, 25-26 ноябрь куни 79-сонли "Термиз – Тошкент" поезди Термиз бекатидан икки рейсга қатнови бекор бўлганлиги сабабли 681-сонли "Сариосиё – Тошкент" поездида ҳам 25-26 ноябрь кунлари иккита рейс амалга оширилмайди.
Ушбу йўналишлар учун расмийлаштирилган чипталар пули тўлиқ қийматда қайтарилади.



